Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияси учта альпака, битта лама ва ҳар хил турдаги бешта турна билан тўлдирилди.
Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафа ҳалок бўлди. Унинг ўлимига ошқозон буралиши сабаб бўлди. Ҳозирда зоопаркда иккита жирафа қолган. 2022 йилда олиб келинган биринчи жирафа ҳам касаллик туфайли нобуд бўлганди.
24 октябрь куни Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлди. Жониворларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва инфратузилмани янгилаш мақсадида у ерда 2020 йилдан бери таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. «Газета.uz» боғ ходимлари билан шу вақтгача қилинган ишлар ва келгуси режалар ҳақида гаплашди.
Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлиши муносабати билан Фотосуратлар уйида «Тарих объективда» номли кўргазма уюштирилди. Намойишга қўйилган 100 дан ортиқ суратлар орқали пойтахт зоопаркининг кўриниши ва унинг «аҳолиси» таркиби бир аср ичида қанчалик ўзгарганини кўриш мумкин бўлди.
Тошкент ҳайвонот боғида 10 яшар бир йўлбарс бор. Лақаби — Наврўз. Ўзи москвалик, 8 йилдан бери Тошкентда яшайди. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, ҳатто бир «хотини» ва боласидан ҳам «айрилган». Бир тишидан ҳам айрилган. Наврўз ўз ҳикоясини «Газета.uz» билан бўлишди — унинг одамларга илтимоси бор.
Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер олиб келинди. 2022 йилнинг август ойида у ердаги Алатау лақабли жирафа нобуд бўлганди.
Тошкент ҳайвонот боғига Исроилдан маймунлар оиласига мансуб бир қанча гамадрилалар келтирилди. Уларнинг мослашишига исроиллик мутахассислар кўмаклашди.
1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархлари ошади. Энди кириш нархи 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм, хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақахўрлар ҳамда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 20 000 сўм бўлади. Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик болалар учун эса бепул.
Тошкент ҳайвонот боғида кўп йиллардан бери илк бор пантералар — тўрт ёшли Багира ва Тайфун пайдо бўлди. Ҳозирда улар учун махсус экспозицион вольерлар лойиҳалаштирилмоқда.
Бугун Тошкент ҳайвонот боғи 98 ёшга тўлди. Ушбу муҳим воқеа муносабати билан «Газета.uz» ҳайвонот боғидаги энг кекса жониворлар: урғочи Анд кондори Сандра, карлик бегемоти Жуди ва кўк тилли калтакесак ҳақида сўзлаб беради. Улар бу ерда ҳаммадан кўпроқ муддат ҳаёт кечиришган.
Августь охирида халқаро аэропортда ноқонуний олиб ўтилгани сабаб 57 дона тимсоҳ болалари ва 10 дона буқаламун ҳайвонот боғига вақтинча топширилди. Ҳозирда улардан 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди. Божхона органлари ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.
Тошкент ҳайвонот боғи Алатау лақабли жирафанинг ўлим сабабини маълум қилди. Ўлимга ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган тимпания натижасида юзага келган мия ишемияси сабаб бўлган.
Август охирида аэропортдан ноқонуний тарзда пластмасса идишда олиб ўтишга уринилган 57 та тимсоҳ боласининг соғлигига жиддий зарар етказилган, дея маълум қилди Тошкент ҳайвонот боғи. Ҳозирда улар гўшт, балиқ билан боқилмоқда, уларнинг бўйи ва вазни ўлчаб кўрилди.
Тошкент ҳайвонот боғида «Уйга йўл» хайрия кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унинг асосий фаол иштирокчилари қаровсиз қолган ёки кўчадан топиб олинган кучуклар ва мушуклардир. Ташкилотчиларнинг фикрича, кўргазма ҳайвонларга меҳрибон оилада яшаш учун янги имконият беради. «Газета.uz» кимлар уйга йўл топа олгани ҳақида ҳикоя қилади.
Тошкент ҳайвонот боғида аёл киши кичик қизалоқни 5 метр баландликдан айиқлар вольерига ташлаб юборди. Бола фақат тушиш натижасида жароҳат олди. Аёлнинг қилмиши сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, аёл ҳибсга олинган.
Саккиз ойлик иккита оқ шер боласи (Жонни ва Женни) Жанубий Африкадан Тошкент ҳайвонот боғига олиб келинди. Дунёда бундай шерларнинг сони 300 дан ошмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг